| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Камбағаллик
Камбағаллик сўзининг луғавий маъноси, муҳтожликдир. У бойлик сўзининг зиддидир. Одамнинг етарли нарсаси бўлмаслиги, муҳтожлиги камбағалликдир. Шариатда камбағал тиланмайдиган, аҳволи ночор муҳтождир. Мужоҳид, камбағал тиланмайдиган одамдир, дейди. Жобир ибн Зайд ҳам худди шундай, яъни камбағал тиланмайдиган одамдир, дейди. Икрима камбағал бу ожиздир, дейди. Оллоҳ Таоло айтади:
«رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ»
– „Парвардигорим, менЎзингменучуннимаяхшилик (ризқ) туширсанг, ўшангамуҳтождирман“, [28:24]
яъни яхшиликлардан менга ниманики нозил қилган бўлсанг, оз бўладими, кўп бўладими, унга муҳтожман. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ»
– „Бечора камбағалларга ҳам едиринглар“, [22:28]
яъни фалокатга учраган бахтсизга ва йўқчиликдан силласи қуриган камбағалга таом беринглар. Оят ва асарларнинг ҳаммаси камбағалликнинг муҳтожлик эканига далолат қиляпти. Унинг тафсилоти эҳтиёж сўзининг маъносилан келиб чиқади.
Капиталистик иқтисодий тузумда камбағаллик ўзгармас, аниқ бир нарсанинг атамаси эмас, нисбий нарса, деб эътибор қиладилар. Унга товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларни қондиролмаслик, деб таъриф берадилар. Эҳтиёжлар эса маданият ривожланган сари ўсиб, тараққийлашиб бораверади. Натижада эҳтиёжларни қондириш шахслар ва умматларга қараб ҳар хил бўлиб қолади. Қолоқ умматлар керакли товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш билан чеклансалар, моддий жиҳатдан тараққийлашган, ривожланган, маданийлашган умматларнинг эҳтиёжлари кўп бўлади. Уларни қондириш учун кўп товар ва хизматлар керак бўлади. Шунга кўра, улардаги камбағаллик қолоқ диёрдагилардан бошқача ҳисобланади. Масалан, камолий эҳтиёжларни қондирмаслик Европа ва Америкада камбағаллик ҳисобланса, Миср ва Ироқда камбағаллик ҳисобланмайди. Капиталистик иқтисодий тузумдаги бу қараш хатодир. Чунки у нарсанинг маъносини ҳақиқийликдан нисбийликка айлантириб юборади. Бундай қилиш хатодир. Негаки, нарса ўз воқеига эга бўлади ва воқеъи билан таърифланади. У ўз воқеига эга бўлмаган нисбий нарса эмас. Қолаверса, шариат, модомики, шахс сифатидаги эмас, инсон сифатидаги инсонга келган экан, унинг низоми шахсларга
60-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|